Шаҳобиддин Зоиров терма жамоанинг асосий таркибига қайтмоқда
Спорт
−
16 Июль 2019
4405Жорий йилнинг 20-27 июль кунлари Тайланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтади. Жаҳоннинг етакчи мамлакатларидан ташриф буюрадиган чарм қўлқоп усталари қатори Ўзбекистон терма жамоаси ҳам ушбу турнирда деярли асосий таркиб билан иштирок этади. Бу ҳақда МОҚ Матбуот хизмати хабар тарқатди.
Регламентга кўра, унда эркаклар ўртасида 8 та, аёллар ўртасида 6 та вазн тоифаларида беллашувлар ўтказилади. Таъкидлаш жоиз, мусобақада эски вазн тоифалари амал қилади. Унда 14 нафар боксчи иштирок этиши белгилаб қўйилган.
Эътиборлиси, айни пайтда профессионал боксда фаолият олиб бораётган таниқли ўзбек боксчиси -52 кг вазн тоифасида ушбу мусобақада иштирок этади. У бу вазнда Рио-2016 олимпиадасида олтин медални қўлга киритганди. Охирги Осиё чемпионатида -52 кг вазн тоифасида Ўзбекистон терма жамоаси шарафини Ҳасанбой Дўсматов ҳимоя қилиб, чорак финалгача етиб борган эди.
Ўзбекистон терма жамоаси таркиби билан танишинг:
Эркаклар:
-49 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов
-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров
-56 кг: Абдумалик Халаков
-60 кг: Шунқор Абдурасулов
-64 кг: Шукуржон Раҳимов
-69 кг: Иқболжон Холдаров
-75 кг: Фанат Қаҳрамонов
-81 кг: Дилшодбек Рўзметов
Аёллар:
-48 кг: Гуласал Султоналиева
-51 кг: Ситора Шодгарова
-57 кг: Маҳлиё Ҳабибуллаева
-60 кг: Ёдгорой Мирзаева
-69 кг: Мафтунахон Мейлиева
-75 кг: Мавлуда Мавлонова
Ўзбекистонлик боксчилар 17 июль куни Тайланд сафарига жўнаб кетишади.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15