Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси вафот этди
Спорт
−
6650 1 дақиқа
Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ футболчиси, 1994 йилги Осиё ўйинлари ғолиби Сергей Лебедев 57 ёшида вафоти этди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумот учун, Сергей Лебедев 1994-2000 йиллар давомида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 33 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол урган. У 1994 йилда Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Осиё ўйинлари чемпиони бўлган. Шунингдек, икки марта Осиё Кубогида иштирок этган. 2015 йилда эса “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.
Лебедев футболчилик фаолияти давомида 1994 йилги Осиё ўйинлари ғолиблигидан ташқари Фарғонанинг “Нефтчи” клуби сафида беш марта Ўзбекистон чемпиони бўлган.
Сергей Лебедев жорий йилнинг ёзидан буён Про лигада иштирок этаётган Фарғона давлат университети (ФарДУ) жамоасида бош мураббий сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Live
Барчаси