Ургутда аёл туғруқ вақтида вафот этганмиди?
Жамият
−
16 Июль 2019
8980Кеча, 15 июль куни Самарқанд вилоятининг Ургут туманида 21 ёшли ҳомиладор аёл туғруқ вақтида ваофт этгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Бугун, 16 июль куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ургутдаги воқеа бўйича расмий маълумот берди.
Унга кўра, Марҳума Эргашева Сабина Абдураҳим қизи 1998 йил 9 февралда Ургут туман Жартепа маҳалласи Эрниёз қишлоғида туғилган. У Самарқанд давлат чет тиллар институти инглиз тили филологияси факультети 2-курсини тугатган.
Сабина Эргашева 2019 йил 4 январда "Ҳомиладорлик I 12-13 ҳафталик" ташхиси билан Ургут туман 1-сон марказий шифохонаси поликлиникасида ҳисобга олинган. Аёл оиласи билан Самарқанд шаҳрида яшаши, ўқиши сабабли ҳомиладорлик индивидуал картасини 2019 йил 16 февралда Самарқанд шаҳар 2-сон оилавий поликлиникасига олиб кетган.
Ҳомиладор аёл жорий йилнинг 2 июль куни соат 12:00 да Ургут туман 1-сон шифохонаси туғруқ бўлимига қабул қилинган. Аёл туғруқ бўлимида кузатилган ва шу куни соат 16:00 да врачлар томонидан кўрилиб, “Ҳомиладорлик I 40 ҳафта. Туғруқ I. Туғруқнинг I даври. Бош-чаноқ номутаносиблиги. Ҳомиланинг ноаниқ ҳолати. Анемия ўрта оғир даражаси. HbsAg манфийлиги” ташхиси қўйилган ва туғруқ кесар-кесиш орқали олиб борилган. Чақалоқ - ўғил, оғирлиги - 4600 грамм, бўйи - 56 сантиметр ҳолатда туғилган.
Туғруқдан кейинги давр силлиқ кечган, 6-7 суткада аёлда тана ҳароратининг кўтарилиши, қорин дам бўлиши кузатилган.
10 июль куни малакали хирурглар томонидан кўрилиб, “Лапаротомия. Кесар-кесишдан кейинги ҳолат 8-сутка. Ўткир қорин” ташхиси қўйилиб, қайта операция қилинган. Аёлда операциядан кейин артериал қон босими тушган, полиорган етишмовчилиги кузатилган. Малакали мутахассислар кўриги ва ўтказилган муолажаларга қарамай 14 июль куни соат 21:30 да биологик ўлим қайд қилинган. Танаси тегишли тартибда суд тиббий экспертизасидан ўтказиш учун Самарқанд суд-тиббий экспертиза бюросига олиб борилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь