Ургутда 27 минг долларлик “гашиш”ни сотаётганлар ушланди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилоятида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида қарийб 3 килограмм “гашиш” мусодара қилинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Ургут туманида яшовчи 1990, 1998 ва 2008 йилларда туғилган уч нафар маҳаллий фуқаро 2 килограмм 80 грамм “гашиш” моддасини шартли харидорга 27,4 минг АҚШ долларига сотган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Улардан бири муқаддам айнан гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судлангани таъкидланган.

Билдирилишича, ҳозирда қонунбузарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистондан Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилган 25 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг