Видео: Аттракцион синиши натижасида 2 киши ҳалок бўлди
Олам
−
16 Июль 2019
14789Ҳиндистонда истироҳат боғидаги аттракционнинг синиши натижасида икки киши ҳалок бўлди ва 27 киши турли даражада жароҳатланди. Бу ҳақда NDTV хабар берди.
Бахтсиз ҳодиса Гужарот штатининг Аҳмадобод шаҳрида содир бўлди. Ҳалокат натижасида аттракциондаги одамлар йиқилиб тушган. Натижада, камида 15 киши оғир жароҳат олган. Барча жабрланганлар шифохонага ётқизилган. Ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари бошланган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 июнь куни Жиззахда “Учар тарелка” аттракциони синиши натижасида бир киши ҳалок бўлганди. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 257-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь