Қарши ва Шаҳрисабзга “Афросиёб” тезюрар поездининг рейслари нега бекор қилинмоқда?
Жамият
−
16 Июль 2019 8789 1 дақиқа
Жорий йилнинг 23 июль куни “Самарқанд – Қарши” участкаси оралиғида профилактика ишлари ўтказилади. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ хабар тарқатди
Шу муносабат билан “Тошкент – Қарши” йўналишида ҳаракатланадиган 758/757-сонли “Афросиёб” электропоезди шу куни ўз қатновини Тошкентдан Самарқандгача амалга оширади.
Шунингдек, ушбу санада 8/7-сонли “Тошкент – Шаҳрисабз” йўналишидаги тезюрар поезд қатнови бекор қилинади. Ушбу кунга харид қилинган чипталар вокзал кассаларида тўлиқ қийматда қайтарилади.
Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель