Ўзбекистондаги ҚҚС Россияда шакар нархига жиддий таъсир қилди

Олам

image

Россияда жорий йилнинг июнь ойида шакарнинг улгуржи нархи ўтган йилнинг ноябрь ойига нисбатан 27,5 фоизга тушиб кетди. Ноябрь ойида унинг нархи тушишни бошлаганди. Ўшанда 1 кг шакар 37 рубль турган, июнга келиб 26,9 рубль бўлган. Россия Шакар ишлаб чиқарувчилари иттифоқи маълумотлари шундан дарак бермоқда.

Қайд этилишича, июнь ойида шакар нархининг тушиши ноодатий ҳолат. 2018 йилнинг июнь ойида 1 кг шакар 32,8 рубль бўлган.

Россияда шакарнинг чакана нархи ҳам арзонлаган. 2019 йил бошидан бери дўконларда шакар нархи 3,79 рублга арзонлаб, июнда 1 кг шакар 43,19 рублга тенг бўлган.

Шакар нархининг пасайиши Россияда бу тур маҳсулотларнинг улкан захираси шакллангани билан изоҳланган. Июнь охирида Россияда 2,7 млн тонна шакар захираси бўлган. Бу 2016 йилдаги базавий захиралардан 700 минг тоннага кўп.

Шакар нархининг арзонлашувига Ўзбекистондаги вазият ҳам таъсир кўрсатган. Ўзбекистон Беларусдан кейин Россиядан шакар сотиб олувчи иккинчи энг йирик импортёр ҳисобланади. 2018 йилда Россия Ўзбекистонга 386, 2 минг тонна шакар етказиб берган. Бироқ 2019 йил 1 январдан Ўзбекистонда шакарни қайта ишловчи заводлар ишга туширилган. Бу ҳам етмаганидек импорт қилинаётган шакарга 20 фоиз қўшимча қиймат солиғи ҳам жорий қилинди. Айни шу чоралар рус экспортёрлари учун тўсиқ яратди. Жорий йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон Россиядан бор йўғи 6 тонна шакар сотиб олган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия шакар

Баҳолаганлар

81

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг