Энг совриндор футболчи учун АПЛнинг икки клуби давогар
Спорт
−
16 Июль 2019
374336 ёшли бразилиялик футболчи Дани Алвеш ўз фаолиятини Англия Премьер лигасида давом эттириши мумкин. Маълум бўлишича, айни пайтда ўнг қанот ҳимоячисига Лондоннинг “Арсенал” ва “Манчестер Сити” клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Арсенал”нинг ўнг қанот ҳимоячиси Эктор Бельерин ўтган мавсум ўртасида жиддий жароҳат олган эди. Айни пайтда футболчи ҳали ҳам жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлганича йўқ. Шу сабабдан лондонликлар унинг ўрнига Дани Алвешни таклиф этишмоқчи.
“Манчестер Сити”да ўнг қанотда Кайл Уокер ва Данило каби футболчилар мавжуд. Аммо, Хосеп Гвардиола собиқ шогирди Алвешнинг потенциал имкониятларини жуда яхши билгани боис уни ҳам ўз таркибида бўлишини хоҳламоқда.
Маълумот учун, Дани Алвеш айни пайтда дунёнинг энг совриндор футболчиси ҳисобланади. У ўз фаолияти давомида жами 40 та совринни боши ўзра баланд кўтарган.
Бразилия терма жамоаси футболчиси ўтган мавсумда ПСЖ таркибида Лига 1 ўйинларида 23 бор мадонга тушиб, 1та гол киритган ва 7 голга ҳаммуаллифлик қилган.
LiveБарчаси