Тошкент шаҳрига янги прокурор тайинланди
Жамият
−
16 Июль 2019
12505Олдинроқ, Тошкент шаҳар прокурори Шерзод Соатқулович Облақулов эгаллаб турган лавозимидан озод қилингани ҳақида хабар берган эдик. Шерзод Облақулов 2017 йил июнь ойидан бери бу лавозимда фаолият олиб бораётганди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси Валиев Баҳриддин Баҳодирович Тошкент шаҳар прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар тарқатди.
Маълумот учун, Баҳриддин Валиев тайинловга қадар Бухоро вилояти прокурори лавозимида ишлаб келаётган эди.
LiveБарчаси