10 минг доллардан зиёд қалбаки пулни сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Crime
−
10:19 383 1 minute
Тошкент шаҳрида 10 250 АҚШ доллари миқдоридаги қалбаки пулни 7 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро А.В. 10 250 АҚШ доллари миқдоридаги қалбаки банкнотларни фуқаро Р.З.га 7 минг долларга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида қалбаки пул тайёрлаш ва уни муомалага киритиш билан шуғулланган икки нафар шахс қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.
Live
All“Demokrat.uz” rahbari qamaldi
12 November
AQShlik jurnalist “Oltin qalam” mukofotini oldi
12 November