Ғафур Раҳимов AIBA'га қайтмаслигини эълон қилди
Спорт
−
16 Июль 2019
8071Жорий йилнинг 2 ноябрида Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA) раҳбари этиб сайланган Ғафур Раҳимов ташкилотнинг ушбу ваколатини қайтариб топширди. Бу ҳақда AIBA’нинг Матбуот хизматига таяниб Champonat.com нашри хабар тарқатди.
Хабарингиз бор Ғафур Раҳимов март ойида Халқаро Олимпия қўмитаси босими остида Халқаро бокс ассоциацияси раҳбарлигидан истеъфога чиққани тўғрисида махсус баёнот билан чиққан эди. Аммо, у ташкилот низомига кўра, бир йил ичида сайловларсиз яна ўз ўрнига қайтиши мумкин эди.
AIBA ижроя қўмитаси жорий йилнинг 27 июнь куни ушбу бандни низомдан чиқариб ташлаган эди. Кеча, 15 июль куни Ғафур Раҳимов ташкилот раҳбарлигидан тўлиқ истеъфога чиққанини эълон қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь