БАА 10 нафар қирғизистонлик боксчига виза бермади
Спорт
−
02 Декабрь 2110 2 дақиқа
Бокс бўйича Қирғиз Республикаси терма жамоасининг 10 нафар аъзоси жорий йилнинг 3–13 декабрь кунлари Дубай шаҳрида бўлиб ўтадиган IBA жаҳон чемпионатига виза ололмади. Бу ҳақда Қирғиз Республикаси бокс федерациясига таяниб, “Sport АКИpress” нашри хабар берди.
Манбага кўра, барча керакли ҳужжатлар ўз вақтида топширилганига қарамай, терма жамоанинг 10 нафар аъзоси БААга виза ололмаган.
“Қирғизистон бокс федерацияси 13 нафар спортчини расман рўйхатдан ўтказди. Жамоамизга виза олиш учун IBA Жаҳон чемпионати ташкилотчиларига барча керакли ҳужжатларни тақдим этдик. Икки нафар спортчи ва бир мураббийга виза берилди, қолган 10 нафарига эса рад жавоби берилди”, дейилади федерация баёнотида.
Федерация турнирга 13 кишини таклиф қилган, бироқ фақат икки спортчи - Омар Ливазе (63,5 кг) ва Алмаз Ўрозбеков (67 кг), шунингдек бош мураббий Данияр Тологонга визалар берилди, холос. Жамоанинг қолган 10 нафар вакилига рад жавоби берилган.
Анваржон Ҳожиев (48 кг), Мирлан Туркбай ўғли (51 кг), Санжай Сейдакматов (54 кг), Риспек Бектенов (60 кг), Ихтиёр Нишонов (71 кг), Сирғак Абдижапар ўғли (75 кг), Омурбек Бекжигит ўғли (80 кг), Эркин Адилбек ўғли (85 кг), Бакит Токтосун ўғли (92 кг) ва Мирзакир Кошалиевга (+92 кг) виза берилмаган.
Қирғиз Республикаси бокс федерацияси берган баёнотга кўра, бундай вазият 46 та иштирокчи давлатга тегишли бўлиб, бу жаҳон чемпионатининг тўлақонли ўтказилишини шубҳа остига қўйиши мумкин.
Live
Барчаси