Президент ёрдами туфайли қирғизистонлик боксчилар БАА визаларини олди
Спорт
−
03 Декабрь 2570 2 дақиқа
Бокс бўйича Қирғиз миллий терма жамоасининг барча аъзолари IBA Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Бирлашган Араб Амирликларига виза олди. Бу борада Қирғиз Республикаси Президенти маъмурияти кўрсатган ёрдам ҳал қилувчи аҳамият касб этди. Бу ҳақда “Спорт АКИpress” нашри хабар берди.
Дастлаб Қирғизистон терма жамоасининг аризасига 12 нафар спортчи киритилган бўлса-да, улардан атиги иккитаси Омар Ливазе (63,5 кг) ва Алмаз Ўрозбеков (67 кг), шунингдек бош мураббий Данияр Тологонга виза берилди эди.
Жорий йилнинг 1 декабрь куни кечқурун IBA президенти Умар Кремлёв Қирғиз ҳукуматидан спортчиларнинг виза жараёнига кўмаклашишни сўраган ва орадан 1 кун ўтиб 2 декабрь оқшомида Давлат спорт агентлиги жамоанинг барча спортчилари визага эга бўлганини расман маълум қилган.
Қирғизистон терма жамоаси таркиби:
Анваржон Жожиев (48 кг)
Мирлан Туркбай ўғли (51 кг)
Санжай Сейдакматов (54 кг)
Рисбек Бектенов (60 кг)
Ихтиёр Нишонов (71 кг)
Сиргак Абдижапар ўғли (75 кг)
Омурбек Бекжигит ўғли (80 кг)
Эркин Адилбек ўғли (86 кг)
Бакит Токтосун ўғли (92 кг)
Мирзокир Кошалиев (92+ кг).
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бокс бўйича Қирғиз Республикаси терма жамоасининг 10 нафар аъзоси жорий йилнинг 3–13 декабрь кунлари Дубай шаҳрида бўлиб ўтадиган IBA жаҳон чемпионатига виза ололмаганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси