Златан бутун умр футбол ўйнай олади – “Милан” мураббийи

Спорт 2296
image

Италиянинг “Милан” клуби бош мураббийи Стефано Пиоли бугун ўзининг 40 ёшини нишонлаётган жамоа форварди Златан Ибрагимовични бутун умр ўйнай оладиган футболчи, деб таърифлади. Бу ҳақда Испаниянинг AS нашри хабар берди.

“Златан яна узоқ йил давомида порлай олишини тасдиқлай оламан. Унинг содиқлиги ва ҳозирги ҳолатини инобатга олиб, Ибрагимович бир умр футбол ўйнай олса керак деб ўйлайман. Балки баъзи ўйинларда Златан 100 фоиз тайёр бўла олмагандир. Бироқ, у ўз ишини жуда яхши кўради ва бу билан ҳозиргача шуғулланиб келади”, дейди Пиоли.

Маълумот учун, Ибрагимович бу мавсум “Милан” сафида атиги битта ўйинда майдонга тушиб, битта гол уришга муваффақ бўлди. Айни дамда у жароҳатдан тикланмоқда.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 86
Рейтинг: 2.9
t
×