Руминия россиялик дипломатларни мамлакатдан чиқариб юборяпти
Олам
−
01 Июль 2023
5421Россиянинг Бухарестдаги элчихонасининг 40 нафар ходими ва уларнинг оила аъзолари Руминия ҳукумати илтимосига кўра мамлакат ҳудудини тарк этади. Бу ҳақда Руминия ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
“Ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг Бухарестдаги дипломатик миссиясининг 40 нафар ходими оилалари билан Россия авиакомпаниясига тегишли фуқаролик самолётида Руминия ҳудудини тарк этишини маълум қилади”, дейилади вазирлик баёнотида.
Айтилишича, Руминия расмийларининг Россия дипломатик миссияси ходимларини қисқартириш ҳақидаги қарори Россиянинг Украинага босқини фонида икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги даражасини акс эттиради.
Шунингдек, Россия элчихонаси ходимларини олиб кетиш учун Россия самолётига Руминияга қўнишга рухсат берилган.
Эслатиб ўтамиз,
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Германия Россиядаги ваколатхоналарида ишлайдиган 100 дан ортиқ ходимни ишдан бўшатишини маълум қилган эди. Март ойи охирида Германия 30 дан ортиқ россиялик дипломатни персона нон грата деб эълон қилди. Май ойи бошида Германия миссияларининг бир гуруҳ ходимлари Россияни тарк этди. Май ойи охирида эса Берлин Россиянинг Германиядаги бешта бош консуллигидан тўрттасининг фаолиятига берилган рухсатномани бекор қилишга қарор қилди. Шунингдек, Норвегия Россиянинг 15 дипломатини персона нон грата деб эълон қилиши ортидан Россия ҳам Норвегиянинг ўн нафар дипломатини персона нон грата деб эълон қилди. Швеция билан бўлган шу каби ҳолатда эса ҳар икки тарафдан 5 нафардан дипломатлар мамлакатлардан “ҳайдаб” чиқарилди. Айнан шу каби ҳолатлар Австрия, Молдава, Хорватия, Эстония, Болгария ва Литва билан ҳам кузатилган.
LiveБарчаси