Ҳисоб тенглашди: Россия ҳам Норвегия дипломатларини чиқариб юбормоқда

Олам

image

Россия Норвегиянинг ўн нафар дипломатини персона нон грата деб эълон қилди. Бу ҳақда “NRK” хабар берди

Қайд этилишича, ушбу хабар Россия ва Норвегия Ташқи ишлар вазирликлари томонидан тасдиқланган. Бугун, 26 апрель куни Тошкент вақти билан соат 13:00 да Норвегия элчиси Роберт Квиле Россия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилган. Учрашувда Норвегиянинг Россиядаги 10 дипломати номақбул шахс деб эълон қилинган ва уларга бир неча соат ичида Россияни тарк этишлари кераклиги айтилган. 

Россия Ташқи ишлар вазирлиги ушбу қарорни Ослонинг яқинда 15 нафар Россия дипломатини “қувишига” нисбатан жавоб деб ҳисоблаётган бўлса, Норвегия буни Россиянинг “қасоси” деб баҳолаяпти. 

Норвегия Ташқи ишлар вазирлиги вакилининг таъкидлашича, дипломатлар разведка фаолиятини олиб бориш ҳамда дипломатик фаолият тўғрисидаги Вена конвенцияси қарорини бузганликда айбланмоқда. Бироқ вазирлик вакили мамлакатнинг дипломатик ходимлари қоидалар бўйича фаолият юритганини айтяпти. 

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 13 апрель куни Норвегия Россиянинг 15 дипломатини персона нон грата деб эълон қилган эди. Кеча, 25 апрель куни эса Швеция Россиянинг беш дипломатини “ҳайдаб” чиқарди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Норвегия персона нон грата

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made