Ўзбекистон Россия билан ўйинда ғалабани қўлдан бой берди

Спорт

−

image

Бугун, 12 ноябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Россияга қарши халқаро ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Унда Фабио Каннаваро шогирдлари 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради.

Голларга бой кечган учрашувда ҳисоб 4-дақиқада Виктор Мелёхиннинг автоголи эвазига очилди. 46-дақиқада Беҳруз Каримов Достонбек Ҳамдамовнинг узатмасидан сўнг Ўзбекистон терма жамоасининг устунлигини иккита голга етказди. Бироқ 70-дақиқада Николай Комличенко ҳисобни қисқартирди. У орадан беш дақиқа ўтиб, яна бир бор гол уриб, мувозанатни тиклади. 79-дақиқада эса Алексей Миранчук Россия терма жамоасига ғалаба келтирган голни киритди.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий FIFA кунлари доирасида Россиядан сўнг Саудия Арабистони терма жамоасига қарши ҳам халқаро ўртоқлик учрашувида иштирок этади. Мазкур баҳс жорий йилнинг 17 ноябрь куни Доҳа шаҳрида ўтказилади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг