Ўзбекистоннинг Россияга қарши асосий таркиби эълон қилинди
Спорт
−
18:51 1738 1 дақиқа
Бугун, 12 ноябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Ушбу баҳсда асосий таркибда майдонга тушадиган ўзбекистонлик футболчилар таркиби эълон қилинди.
Учрашув Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида соат 20:00 да бошланади.
Мазкур баҳсда тожикистонлик FIFA рефериси Гулмуроди Саъдулло бош ҳакам вазифасини бажаради. Унга қанотларда FIFA ассистентлари Ҳасан Каримов ва Фарҳод Қуролов ёрдам беради.
Россия ва Ўзбекистон терма жамоалари сўнги бор 2022 йилда “Пахтакор” стадионида ўзаро тўқнаш келган. Ўша учрашув 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланган эди.
Бугунги баҳс натижаси FIFA рейтингида ҳам ҳисобга олинади. Айни пайтда Россия терма жамоаси 35-ўринда, Ўзбекистон эса 59-ўринда бормоқда.
Live
Барчаси