Россиянинг беш дипломати Швециядан қувилди
Олам
−
26 Апрель 2023
5007Россиянинг беш нафар дипломати Швециядан чиқариб юборилди. Бу ҳақда “CVT Nyheter” телеканали хабар берди.
Қайд этилишича, мамлакат Ташқи ишлар вазири Тобиас Биллстром “CVT Nyheter” телеканалига берган интервьюсида дипломатларнинг чиқариб юборилганини маълум қилган.
“Уларнинг ҳудудимиздаги фаолияти дипломатик мақомига мос келмайди”, дейди у.
Бу масала бўйича Россиянинг Швециядаги элчиси Виктор Татаринцев кеча, 25 апрель куни Ташқи ишлар вазирлигига чақирилган. Унга 5 нафар дипломатнинг фаолияти дипломатик алоқалар бўйича Вена конвенциясига мос келмаслиги айтилиб, уларнинг мамлакатдан чиқиб кетиши талаб қилинган.
Татаринцев ҳолат юзасидан изоҳ беришни истамаган.
Охирги марта ўтган йилнинг апрель ойида ҳам Швециядан Россиянинг уч дипломати разведка фаолиятини олиб борганликда гумонланиб, чиқариб юборилганди. Сўнгги вақтларда Россиянинг Скандинавия мамлакатларидаги айғоқчилик ҳаракатлари ортиб бораётгани айтилмоқда. Жумладан, Швеция сувларидаги жосуслик кемалари ҳақида.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 13 апрель куни Норвегияда 15 нафар Россия дипломати персона нон грата деб эълон қилинган эди.
LiveБарчаси