Швеция чемпионатида ноодатий ўйин бўлиб ўтди
Sport
−
10:47 465 1 minute
Швеция футбол чемпионатида АИК ва “Броммапойкарна” жамоалари ўртасидаги учрашувнинг иккинчи бўлимида 11 та гол киритилди. Бу ҳақда “TV4” нашри хабар берди.
Жорий йилнинг 10 октябрь куни бўлиб ўтган учрашувнинг биринчи бўлими 0:0 ҳисобида якунланган. Иккинчи бўлимда эса майдонда кутилмаган воқеалар рўй берган. 75-дақиқага келиб, АИК рақибидан 0:5 ҳисобида ортда қолаётган бўлган. Шундан кейин жамоа вазиятни ўзгартиришга уриниб, қисқа вақт ичида бешта гол уришга муваффақ бўлган. Бироқ “Броммапойкарна” яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, 6:5 ҳисобида ғалаба қозонган. Шу тариқа, иккинчи бўлимда жами 11 та гол урилган.
Манбага кўра, бу натижа Швеция чемпионатида 1945 йилдан бери сақланиб келган бир бўлимда энг кўп гол киритиш рекордини янгилаган. Шунингдек, ушбу натижа Европанинг етакчи футбол лигалари тарихидаги энг ғайриоддий голли бўлимлардан бири сифатида қайд этилди.
Эътиборлиси, учрашувнинг дастлабки 45 дақиқасида бирорта ҳам гол урилмаган бўлса, танаффусдан кейин жамоалар дарвозаларга жами 11 марта йўл топган.
Live
All