Ибрагимович криминал сериалда ёвуз қаҳрамон ролини ижро этади – ОАВ

Спорт

−

visibility1008 timer1 дақиқа

image

Швеция терма жамоасининг собиқ сардори Златан Ибрагимович “Gangsterland” криминал сериалида роль ижро этади. Бу ҳақда “The Sun” хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, 45 ёшли собиқ футболчи сериалнинг учинчи мавсумида актёрлар Ҳелен Миррен, Том Харди ва Пирс Броснан билан бирга суратга тушади. Съёмка ишлари яқин орада бошланади.

“Златан ёвуз қаҳрамон роли учун идеал жисмоний ҳолатга эга. Бўйи 196 сантиметр бўлгани учун у ҳақиқатан ҳам таъсирчан кўринади”,  дейди суратга олиш ишларига яқин бўлган номаълум манба нашрга.

Собиқ ҳужумчи фаолияти давомида бир қатор клубларда, жумладан, “Пари Сен-Жермен” ва “Манчестер Юнайтед” клубларида тўп сурган. У 2023 йилда профессионал футболдаги фаолиятини якунлаган. Шундан бери “Милан” клубида маслаҳатчи сифатида ишлаб келмоқда.

Маълумот учун, Ибрагимович аввал ҳам ўзини кинода синаб кўрган. У 2023 йилда экранларга чиққан Франциянинг “Астерикс ва Обеликс” саргузашт комедиясида Рим жангчиси образини гавдалантирган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг