Германия камида 100 нафар ходимини Россиядаги ваколатхоналаридан четлатади

Олам

image

Германия Россиядаги ваколатхоналарида ишлайдиган 100 дан ортиқ ходимни ишдан бўшатади. Бу ҳақда Германия Ташқи ишлар вазирлигидаги манбага таяниб, “Reuters” хабар берди.

Гап шундаки, Москва мамлакатдаги ваколатхоналарда ишлашга рухсат берилганлар сонига чеклов қўйган. Бу эса Берлинни шундай йўл тутишга мажбур қилади.

“Россия томонидан июнь ойи бошига белгилаб қўйилган ушбу чегара Россиядаги иштирокимизнинг барча соҳаларида катта қисқартиришни талаб қилади”, деган вазирлик вакили.

Унинг айтишича, жабрланганлар сони камида 100 киши бўлиб, улар орасида ўқитувчилар, шунингдек, мактаблар ва Гёте институтининг бошқа ходимлари бор. Шунингдек, у Германиянинг дипломатик мавжудлиги учун тўғри мувозанатни сақлаш зарурлигини таъкидлаган.
Бундан ташқари, у мазкур лимитни бир томонлама, асоссиз ва тушунарсиз, деб атаган. 

Маълумот учун, илгари Россия нефти ва газининг энг йирик харидори бўлган Германиянинг Москва билан алоқалари 2022 йил февралида Украинада уруш  бошлангани ва Ғарб бунга санкциялар ва қурол-яроғ етказиб бериш билан жавоб берганидан кейин бузилган.

Эслатиб ўтамиз, шу ой бошида Германия миссияларининг бир гуруҳ ходимлари Россияни тарк этганди. Март ойи охирида эса Германия 30 дан ортиқ россиялик дипломатни персона нон грата деб эълон қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Россия Москва Берлин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг