Бир гуруҳ немис дипломатлари Россияни тарк этди

Олам

image

Бугун, 1 май куни Германия миссиялари ходимларининг бир қисми Россияни тарк этди. Бу ҳақда Германия Ташқи ишлар вазирлиги уларнинг аниқ сонини келтирмаган ҳолда маълум қилди.

Айтилишича, сўнгги ҳафталарда Германия ҳукумати Россия махсус хизматларининг Германияда бўлишини камайтириш мақсадида Россия томони билан алоқаларни давом эттирган. Натижада ўтган ой ўрталарида Россия миссияларининг айрим ходимлари Германияни тарк этган. Германия ҳукумати уларнинг фаолияти дипломатик мақомига тўғри келмаслигини айтган. 

“Россия ҳукумати, ўз навбатида, Германия миссияларининг худди шундай миқдордаги ходимларини мамлакатни тарк этишни сўради. Улар бугун, 1 май куни Россияни тарк этди”, дейилади ТИВ баёнотида. 

Маълумот учун, апрель ойи охирида Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Берлиннинг ҳаракатларига жавобан 20 дан ортиқ немис дипломатлари Москвадан чиқариб юборилишини айтган. Ўз навбатида, Германиядаги “Bild” газетаси манбаларига таяниб, у ерда ишлаётган 90 га яқин немис дипломатидан 34 нафари Россияни тарк этишга мажбур бўлганини даъво қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made