Берлин Германиядаги Россия консулликларини ёпди

Олам

image

Берлин Россиянинг Германиядаги бешта бош консуллигидан тўрттасининг фаолиятига берилган рухсатномани бекор қилишга қарор қилди. Бу ҳақда бугун, 31 куни Германия Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Берлиннинг мазкур қарори мамлакатда мазкур консулликларнинг ишламаслигини билдиради. Германия ТИВ Москвага йил охиригача консулликларни ёпиш зарурлиги ҳақида маълумот берган.

Шунингдек, Германия Россия Федерациясидаги немислар мавжудлигини қисқартириш жараёнида Калининград, Новосибирск ва Екатеринбургдаги ўз консулликларини ёпишини ҳам эълон қилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Германия Россиядаги ваколатхоналарида ишлайдиган 100 дан ортиқ ходимни ишдан бўшатишини маълум қилган эди. Март ойи охирида Германия 30 дан ортиқ россиялик дипломатни персона нон грата деб эълон қилди. Май ойи бошида эса Германия миссияларининг бир гуруҳ ходимлари Россияни тарк этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Россия ваколатхона консуллик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made