Эстония россиялик дипломатни персона нон грата деб эълон қилди
Олам
−
24 Март 2023
5423Эстония Ташқи ишлар вазирлиги россиялик дипломатлардан бирини мамлакатнинг “хавфсизлиги ва конституциявий тузумига путур етказувчи” хатти-ҳаракатлари туфайли чиқариб юбориш қарорини эълон қилди. Бу ҳақда бугун, 24 март куни бошқарма сайтида хабар берилди.
“Ушбу шахснинг фаолияти Дипломатик муносабатлар тўғрисидаги Вена конвенциясини бузган ва у 29 мартгача Эстонияни тарк этиши керак”, дейилади хабарда.
24 март куни агентлик Россия элчихонасининг муваққат ишлар вакилини чақириб, тегишли дипломатик нотани топширди. Эстония ТИВ маълумотларига кўра, дипломат “бевосита ва фаол” мамлакат “хавфсизлиги ва конституциявий тузумига путур етказиш”да иштирок этган.
“Россия элчихонаси ходими Россиянинг ҳарбий ҳаракатларини оқловчи ташвиқот тарқатган ва Эстония жамиятини иккига бўлган”, дея хабар беради вазирлик.
Аввалроқ Москва Таллиннинг Россия элчихонасини қисқартириш ҳақидаги қарорига жавобан муваққат ишлар вакиллари учун республикалардаги дипломатик вакиллик даражасини пасайтирди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги сўнгги йилларда Эстония ҳукумати Россия билан муносабатларнинг бутун доирасини мақсадли равишда йўқ қилганини айтди.