Ўзбекистон FIFA рейтингида икки поғона пастлади
Sport
−
11:28 528 1 minute
Кеча, 12 ноябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Россияга 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Мағлубият сабаб Фабио Каннаваро бошчилигидаги терма жамоа FIFA рейтингидан 3,86 оочко йўқотди.
Ўйиннинг 70-дақиқасига қадар ғалаба қозонаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси кейинги 10 дақиқа ичида ўз дарвозасидан учта тўп ўтказиб юборди ва якунда 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради.
Ушбу натижа туфайли “оқ бўрилар”нинг FIFA рейтингидаги бали 3,86 очкога камайди. Аксинча, Россия терма жамоаси шунча очкони ўз ҳисобига қўшиб қўйди.
Оқибатда Ўзбекистон FIFA’нинг онлайн рейтингида икки поғона пастлаб, 61-ўринга тушиб қолди. Айни пайтда Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида 1412,75 очко мавжуд.
Агар Ўзбекистон Россия билан дуранг қайд этганида, рейтинг баллига 1,14 очко қўшган бўларди. Ғалаба қозонилган тақдирда эса жамоамиз 6,14 очкога эга бўлиши мумкин эди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Россиядан учралган мағлубиятни ғалабани эрта нишонлаш билан изоҳлаганди.
Live
All