ОТМга қабул, Сирдарёдаги суиқасд, Каримовнинг сўзига кирмаган Жўрабеков... Бугун нималар бўлди?

Жамият

Ниҳоясига етаётган 11 июль санаси нимаси билан ёдда қолади. Бугун рўй берган энг муҳим воқеаларнинг қисқача тафсилоти билан танишинг.

Ўзбекистонда солиқ тизими соддалаштирилади – Президент қарори

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 10 июль куни “Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни қабул қилди. 

ОТМларга ҳужжат топширишда янги рекорд ўрнатилди

Хабарингиз бор, шу кунларда Ўзбекистон бўйлаб олий таълим муассасаларига абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш жараёни кечмоқда. Абитуриентлар орасида ёш бўйича рекорд янгиланди. Сурхондарё вилоятида ҳозиргача ҳужжат топширганлар орасида энг ёши кекса абитуриент рўйхатга олинди.

Аҳмадбойдан ўрнак олиб... Умарбой ҳам одамларни чув туширган

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди биносида вилоятдаги судларнинг 2019 йилнинг биринчи ярим йиллигидаги фаолияти бўйича ўтказилган брифингда маълум қилинишича, халқ орасида “Умарбой” номи билан танилган “тадбиркор” Олим Ражабов ва унинг шериклари устидан суд иши бугунги кунда Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди томонидан кўриб чиқилмоқда.

Мудофаа вазири АҚШга нима мақсадда ташриф буюради?

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Даниэл Розенблюмнинг маълум қилишича, жорий ҳафтада Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов АҚШга сафар қилади.

Андижонда янги газ кони очилди (видео)

Фарғона водийсида янги "Чақар" газ кони очилди. Бу ҳақда "Ўзбекнефтгаз" АЖ матбуот хизмати маълум қилди. "Чақар" кони Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида жойлашган. Мутахассислар шу йилнинг март ойида 2-қудуқда бурғилаш ишларини бошлаганди.

ССВ шифокорларга навбатдаги суиқасд ҳақида маълумот берди

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилоят филиалида шифокорларга тан жароҳати етказилди. Филиалнинг шошилинч болалар бўлимига жорий йил 8 июль куни 2015 йилда туғилган, бемор М.С. “Ўткир респиратор касаллик. Гипертермик синдром” ташхиси билан оғир аҳволда ётқизилган. 10 июль куни беморда безовталик, кўнгил айниб қайт қилиш кузатилган. Врач-педиатр  Н.Эсанова  томонидан бемор зудлик билан болалар реанимация бўлимига олиб чиқилиб, реанимацион муолажалар кўрсатилган. Шунга қарамасдан соат 12:10 да беморда биологик ўлим кузатилган. Бу ҳақда ота-онасига хабар берилгач, соат 14:30 лар атрофида боланинг отаси пичоқ билан филиалнинг болалар реанимацияси шифокори А.Р. ва вилоят болалар қўп тармоқли тиббиёт марказининг болалар реанимацияси шифокори А.Б.га қасддан жароҳат етказган. Врач А.Р.га  тиббий ёрдам кўрсатилиб, жароҳатига чоклар қўйилган. Врач А.Б.нинг бош қисми санчилиб кесилган жароҳатига  чоклар қўйилиб, госпитализация қилинган.

Энди қурол учун лицензияни Миллий гвардия беради

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Киритилган ўзгартиришлар қўриқлаш хизмати Ички ишлар вазирлигидан Миллий гвардия органларига ўтганлиги боис баъзи объектларни қўриқлашга Миллий гвардия органлари масъул эканлигини назарда тутади.

СамДУ муаммолари автобусда ҳал этилмоқда

Айрим ОТМларга ҳужжат топшириш жараёнида абитуриентларнинг узундан-узун навбатлари юзага келгани ҳақида маълум қилган эдик. Бундай ҳолатнинг келиб чиқишига ДТМнинг ҳужжат қабул қилишдаги онлайн тизимида келиб чиққан носозликлар сабаб бўлгани айтилаётган эди. Бундай ҳолатни Самарқанд давлат университетидаги қабул жараёнида ҳам кузатган эдик.

“Халқ прокуратураси” шакллантирилади

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимида иш бошлаганига ҳали бир ой ҳам тўлмаган Ниғматилла Йўлдошев 8-9 июль кунлари мамлакатнинг энг чекка ҳудудлари – Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятига борди. 

Бош прокурор тадбиркорликни жадал ривожлантириш, бўш бино ва ишлаб чиқариш майдонларидан самарали фойдаланиш ва бошқа долзарб вазифалар ижроси, шунингдек, прокуратура органларининг жорий 6 ойлик фаолияти билан танишган. 

Каримовнинг сўзини икки қилиб тирик қолган мулозим хотиралари

Исмоил Жўрабеков. Бу ном Ўзбекистон сиёсий доираларида алоҳида ҳурмат билган тилга олинади. 1990 йилларда давлат агросаноатини бошқарган, 1994-1998 йилларда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, 2000-2004 йилларда эса Ўзбекистон Президентининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси, Ҳукумат раиси ўринбосари лавозимларида фаолият юритган Жўрабеков мамлакатда энг оғир ўтиш даврларида турли топшириқларни бажаришда жонбозлик кўрсатган. Ҳатто, ҳаётини хавф остига қўйган. У Биринчи Президент Ислом Каримовнинг сўзини икки қилганлардан бири.

Самандар Қўқонов: Мутлақо айбсизман!

Ислом Каримов даврида 24 йил ҳибсда сақланган Самандар Қўқонов Ўзбекистон энг узоқ қамоқда ўтирган маҳбус саналади. У Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 1994 йил 23 август ҳукмига кўра, 1959 йил таҳриридаги Жиноят кодексининг бир қатор моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган. Унга 20 йил озодликдан маҳрум этилган. 

Қўқонов Ўзбекистон Республикаси Олий судига оқлашни сўраб кассация тартибида шикоят келтиргани, 2019 йил 10 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ажрими билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 1994 йил 23 августдаги ҳукми ўзгартирилгани ҳақида хабар берган эдик. 

Россияни қайта номлаш таклиф қилинди

Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг сиёсий масалар бўйича маслаҳатчиси Никита Потураев Россия ва рус тилини қайта номлашни таклиф қилди.

Потураев рус тилини россия тили деб аташни таклиф қилди. Унинг фикрича, Россия ва Украинада рус тилининг турли диалектларида сўзлашишади. Шу сабабдан уларни алоҳида номлар билан аташ керак.

Чехияда ўзбекистонлик вафот этди

Чехиянинг Карловй Варй шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг фуқароси ҳалок бўлди. Маълумотларга кўра, кеча, 10 июль куни Карловй Варй шаҳридаги санаторийлардан бирида Ўзбекистон фуқароси Н. Ж.  вафот этди.

Хўроз судланди. У энди товуқхонадан чиқмайди

Францияда саҳарлаб одамларни уйғотаётган “бақироқ” хўроз судланаётгани ҳақида хабар берган эдик. Хўрознинг судга тортилиши билан боғлиқ ҳолат Швейцарияда ҳам қайд этилди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар ёзмоқда. 

Швейцариянинг Цюрих кантони аҳолиси уйи яқинида автотураргоҳда товуқхона очган кишини судга берди. 

ЎФА нега “Миллий”га серқатнов бўлиб қолди?

Яқиндагина ЎФА вице-президентлигига келган собиқ рефере Равшан Эрматов “Миллий” стадионининг бугунги ҳолати, майдон чимининг расмий ўйинларга қанчалик тайёр эканлигини ўрганмоқда.

Маълумот учун, жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб Ўзбекистон Миллий терма жамоаси 2022 йили Қатарда ўтказиладиган жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун саралаш ўйинларида қатнашадилар.

“Реал” Бэйл, Хамес ва Искони бир футболчига алмашмоқчи

Мадриднинг “Реал” клуби раҳбарияти “Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Поль Погбани жамоага қўшиб олиш учун уч нафар футболчисини унинг ўрнига бериб юборишга тайёр.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

20

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг