Пенсионер саҳарлаб қичқираётган хўрозни судга берди
Олам
−
05 Июль 2019
5562Францияда саҳарлаб қичқираётган ва одамларни ухлашга қўймаётган хўроз суд қилинмоқда. Бу ҳақда маҳаллий “Monde” нашри ёзмоқда.
Ушбу ҳолат суд иши Шаранта департаментида кўриб чиқилмоқда. Морис лақабини олган хўроз ва унинг эгаси Корин Фессо устидан унинг нафақадаги қўшниси Бирон шикоят қилган.
Судга шикоят қилган Бироннинг адвокати 1000 евро миқдорида компенсация талаб қилмоқда. Бу пулни улар ҳалок бўлган денгизчиларга ёрдам бериш учун ўтказишни режалаштирган.
Нашрнинг ёзишича, қўшнилар Бирон ва Фессо ўртасидаги жанжалнинг бошланганига бир йилдан ошган. 2017 йилнинг баҳор ойларида қўшнилар хўрознинг овозидан шикоят қилишган. Ўша вақтда хўроз Мориснинг эгасини ҳимоя қилиш мақсадида иккита петиция ўтказилди. Буни 155 минг киши қўллаб-қувватлаган.
4 июль куни бўлиб ўтган суд мажлисида даъвогар ва хўроз эгаси қатнашмаган. Судда Бирон ва Фессо яшаётган ҳудуд қишлоқ ёки шаҳарлиги муҳокама қилинган. Даъвогарнинг адвокатига кўра, улар яшайдиган ҳудуд қишлоқ эмас, балки шаҳарга киради.
Суд мазкур иш юзасидан сўнгги қарорни жорий йилнинг 5 сентябрь куни қабул қилишини маълум қилган.
Суд жараёнини маҳаллий паррандачилик хўжалиги эгалари катта қизиқиш билан кузатиб бормоқда.
LiveБарчаси