Хўроз судланди. У энди товуқхонадан чиқмайди

Олам

image

Аввалроқ, Францияда саҳарлаб одамларни уйғотаётган “бақироқ” хўроз судланаётгани ҳақида хабар берган эдик. Хўрознинг судга тортилиши билан боғлиқ ҳолат Швейцарияда ҳам қайд этилди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар ёзмоқда. 

Швейцариянинг Цюрих кантони аҳолиси уйи яқинида автотураргоҳда товуқхона очган кишини судга берди. 

Даъвогарларнинг аризасида ёзилишича, хўроз тез-тез ва жуда баланд овозда қичқиради. Бунга исботлар ҳам бор. Смартфон орқали ҳисоблаб кўрилганда, хўроз бир соат давомида 14 тадан 44 мартагача қичқириши аниқланган. Товуш етиши масофаси эса 15 метр, яъни 84 децибел.

Суд бу ўлчовлардан шубҳаланди ва уларни асосли, деб қабул қилмади. Боиси, улар смартфон ёрдамида ҳисобланган.

Суд хўроз эгасига иш кунлари соат 22:00 дан тонгги соат 8:00 гача, дам олиш кунлари эса соат 22:00 дан эрталаб соат 9:00 гача хўрознинг “сукут сақлаши”ни таъминлаши юзасидан ажрим чиқарган. Хўрознинг эса товуқхонани тарк этишига тақиқ қўйилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

суд Хўроз

Баҳолаганлар

109

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг