Андижонда янги газ кони очилди (видео)
Жамият
−
11 Июль 2019
5273Фарғона водийсида янги "Чақар" газ кони очилди. Бу ҳақда "Ўзбекнефтгаз" АЖ матбуот хизмати маълум қилди.
"Чақар" кони Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида жойлашган. Мутахассислар шу йилнинг март ойида 2-қудуқда бурғилаш ишларини бошлаганди.
Кеча, 10 июль куни 1710 метр чуқурликда дастлабки табиий газ оқими олинган. Унинг дебити бир кунга 300 минг кубометргача баҳоланмоқда.
Яқин вақтлар ичида газ конденсатини ўрганиш, таркибий қисмларнинг параметрларини аниқлаштириш, шунингдек яна иккита қудуқни бурғилаш ишларини бошлаш режалаштирилмоқда.