Россияни қайта номлаш таклиф қилинди
Олам
−
11 Июль 2019
22968Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг сиёсий масалар бўйича маслаҳатчиси Никита Потураев Россия ва рус тилини қайта номлашни таклиф қилди. Бу ҳақда у “Ukrlife.TV” эфирида айтиб ўтди.
Потураев рус тилини россия тили деб аташни таклиф қилди. Унинг фикрича, Россия ва Украинада рус тилининг турли диалектларида сўзлашишади. Шу сабабдан уларни алоҳида номлар билан аташ керак.
“Биз тилнинг номини ўзгартиришимиз керак. Масалан, бизда (Украинада) рус тили, у ерда (Россияда) россия тили”, деган сиёсатчи.
Бундан ташқари, Потураев украин хариталарида Россияни Москови деб номлаш кераклигини таъкидлаган.
“Улар ўтмишларига қайтишни хоҳлаяптими? Келинглар биз уларга ёрдам берамиз. Россияликларга тарихий ҳар хилликни қайтарамиз”, деган у. Зеленскийнинг маслаҳатчиси Россия аслида вақтинча назоратсиз қолаётган Хитой Халқ Республикасининг ҳудуди эканини қўшимча қилган.