Расман: Равшан Эрматов ЎФА вице-президенти бўлди

Спорт

image

Аввалроқ, истеъфога чиққан ЎФА вице-президенти Умид Аҳмаджонов ўрнига ФИФА ҳаками Равшан Эрматов, Тошкент вилоятининг АГМК жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Азамат Абдураимов, Ўзбекистон бокс федерацияси вице-президенти Сокин Пўлатов ва ЎФАнинг терма жамоалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Рустам Абдуллаев номзодлари кўирб чиқилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 14 июнь куни Ўзбекистон футбол ассоциациясида йиғилиш бўлиб ўтди ва унда ташкилий масала кўрилди.

Йиғилишда ФИФА ҳаками Равшан Эрматов ЎФА биринчи вице-президенти этиб сайланди. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари Муҳиддин Ўткирович Жўраев ЎФА вице-президенти этиб сайланди.

Эслатиб ўтамиз, ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов жорий йилнинг 13 июнь куни лавозимидан истеъфо берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

65

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг