Олий суд Самандар Қўқоновни оқламади
Жамият
−
10 Июль 2019
9092Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов даврида энг узоқ муддат қамоқда ўтирган собиқ депутат Самандар Қўқонов Шавкат Мирзиёев Президент бўлгач, озодликка чиқиб, оиласи бағрига қайтган эди.
1945 йилда Сирдарё вилоятида туғилган Қўқонов жорий йилнинг 22 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий судига оқлашни сўраб кассация тартибида мурожаат қилган. Ўтган вақт мобайнида унинг мурожаати кўриб чиқилиб, оқлов қондирилмаган. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ`га Ўзбекистон Республикаси Олий суди Матбуот хизмати ходими Азиз Абидов маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий судига оқлашни сўраб кассация тартибида шикоят келтирган.
Самандар Қўқонов Ўзбекистон Республикаси халқ депутати бўлган, “Тоштранснефтмаҳсулот” УК директори лавозимида ишлаган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 1994 йил 23 август ҳукмига кўра, 1959 йил таҳриридаги Жиноят кодексининг бир қатор моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган. Унга 20 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
2019 йил 10 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ажрими билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 1994 йил 23 августдаги ҳукми ўзгартирилган.
Ушбу ажримга кўра Самандар Қўқоновнинг айбловидан бир неча моддалар чиқарилди, бошқа моддалар билан тайинланган жазолар ўзгаришсиз қолдирилди, қолган моддалар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига (1994 йил таҳрирдаги) мувофиқ қайта квалификация қилинди. Самандар Қўқоновга 20 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Самандар Қўқонов жазони тўлиқ ўтагани инобатга олинган.
Ҳукмнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилдган.
LiveБарчаси