“Реал” Бэйл, Хамес ва Искони бир футболчига алмашмоқчи

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби раҳбарияти “Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Поль Погбани жамоага қўшиб олиш учун уч нафар футболчисини унинг ўрнига бериб юборишга тайёр.

“Галактикос” раҳбарлари қизиқарли бу таклиф “қизил иблислар” раҳбариятига ёқишига умид қилмоқда. Мадридликлар 26 ёшли француз учун Гарет Бэйл, Хамес Родригес ва Искони қўшиб бермоқчи. 

Маълум бўлишича, айни пайтда Погбанинг трансфери учун МЮ 180 млн евро талаб қиляпти. “Реал” ҳам бу уч футболчини айнан шунча маблағга баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, юқоридаги мадридликларнинг уч футболчисига италян клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда. Иско ва Бэйлни “Интер” сотиб олишга уринаётган бўлса, Хамесга “Наполи” харидор бўлиб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Манчестер Юнайтед Поль Погба

Баҳолаганлар

40

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг