Мудофаа вазири АҚШга нима мақсадда ташриф буюради?
Жамият
−
11 Июль 2019
4715АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Даниэл Розенблюмнинг маълум қилишича, жорий ҳафтада Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов АҚШга сафар қилади.
“Мен Ўзбекистон билан хавфсизлик бўйича ҳамкорлигимизни чуқурлаштиришни истайман. Бу нафақат кучли муштарак мақсад ўлароқ биргаликда Афғонистонга тинчлик ва фаровонлик олиб келишни, балки бузғунчи экстремизм, трансмиллий жиноят, гиёҳванд моддалар савдоси ва бошқа хатарларга қарши курашда ҳамкорлик қилишни ҳам англатади. Биз бу соҳада биргаликда кўп иш қилмоқдамиз.
Бу ҳафта Мудофаа вазири Қурбонов АҚШга сафар қилиб, Вашингтонгда расмийлар, жумладан Мудофваа вазири вазифасини бажарувчи жаноб Эспер билан учрашади”, дейди АҚШ элчиси.
Шунингдек, Даниэл Розенблюм ҳозирги АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама муносабатлар, аввалгиларга қараганда, жуда яхши ҳолат эканлигини таъкидлади.
LiveБарчаси