Хоразмда ҳам ўқиш бошланиш вақти кечиктирилди

Жамият

image

Аввалроқ Хоразм вилояти умумтаълим мактабларида дарслар 11 январдан анъанавий тарзда бошланиши ҳақида хабар берилганди. Вилоят ҳокимлиги томонидан ўқиш бошланиши 16 январга кўчирилди.

“Бугун Хоразм вилояти ҳокимлиги томонидан ўқиш жараёнларини 16 январдан бошлаш қарорига келинди”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилояти умумтаълим мактаблари, ўрта махсус касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида анъанавий таълим жараёнларининг бошланиши 11 январдан 16 январга кўчирилгани ҳақида хабар берилганди.

Шунингдек, жорий йилнинг 11 январидан Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларида уларнинг шароити, ишлашга тайёрлигига қараб, босқичма-босқич ҳамда Сирдарё вилоятидаги мавжуд мактабларнинг юқори синф ўқувчилари учун 13 январдан, бошланғич синф ҳамда боғчаларда эса 16 январдан дарс ва машғулотлар бошланиши ҳақида хабар берилганди.

Бундан ташқари, Андижон ва Хоразм вилоятларидаги мактабларда 11 январдан таълим жараёнлари тикланиши маълум қилинганди. 

Шу билан бирга Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳам 11 январдан бошлаб олий ҳамда профессионал таълим муассасалари ва академик лицейларда босқичма-босқич дарс машғулотлари бошланишини эълон қилганди.

Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги эса жорий йилнинг 5 январь куни аномал совуқ сабаб Ўзбекистондаги барча мактабларда қишки таътил 17 январгача узайтирилгани, 2022-2023 ўқув йилининг III чораги 2023 йилнинг 18 январидан бошланишини билдирганди.

Гидрометеорология хизмати маркази эса мамлакатда аномал совуқ ҳафта охиригача давом этишини айтмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Хоразм дарс кечиктирилди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг