Расман: Ўзбекистондаги барча мактабларда қишки таътил узайтирилди
Жамият
−
05 Январь 2023
38667Ўзбекистондаги умумтаълим ҳамда ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиларининг қишки таътил кунлари узайтирилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тегишли йиғилиш баёнига асосан, умумтаълим ҳамда ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиларининг қишки таътил кунлари об-ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетиши сабабли 2023 йилнинг 17 январигача давом этади.
2022-2023-ўқув йилининг III чораги 2023 йилнинг 18 январидан бошланади.
“Жорий йилнинг 11-17 январь кунлари режалаштирилган дарс машғулотлари ўқув йили давомида бошқа мавзуларда тиғизлаштирилиб ўқитилади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 январь куни Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи ҳудудларидан Россия Европа қисмининг шимолий ҳудудларида шаклланган совуқ ҳаво массаси кириб келиши бошланади.
9-11 январда республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади.
9-10 январда баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
10-15 январда республика бўйича аномал совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари 12-17 совуқгача, кундуз кунлари 5-8 даража совуқгача, шимолда кечалари 17-22 совуқгача, Устюртда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 25-27 совуқгача, кундуз кунлари 7-10 даража совуқгача, жанубда ва Фарғона водийсида кечалари 5-10 совуқгача, кундуз кунлари 2-5 даража совуқгача пасаяди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь