Хоразмда метан “заправка”да қолдирилган Damas ўғирланди
3-саҳифа
−
3366 1 дақиқа
Хоразм вилоятининг Урганч туманида фуқаронинг қаровсиз қолдирилган Damas автомашинаси олиб қочилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Тергов департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа жорий йилнинг 14 ноябрь куни содир бўлган. 2000 йилда туғилган Ж.Ж. ўз автомашинасини Урганч туманидаги Анжирчилар маҳалласи ҳудудида жойлашган метан газ қуйиш шохобчасининг кутиш майдонида очиқ ва қаровсиз қолдирган. Шундан фойдаланган номаълум шахс машинани олиб қочган.
Ҳодиса юзасидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида автомашинани олиб қочган шахс 1998 йилда туғилган Н.Ж. экани аниқланган. Терговда у транспорт воситасини маст ҳолатда олиб қочиб, Янгибозор туманидаги “Сам мой 222” автомойкаси ёнида қулфланган ҳолда қолдиргани ва ўзи номаълум томонга яширингани маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Н.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 267-моддаси (Транспорт воситасини олиб қочиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида бир жойда ишлайдиган танишининг автомобилини олиб қочиб кетган шахс ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси