Юқори тезликда “пешеход”да тўхтаган Damas ағдарилиб кетди (видео)

3-саҳифа

−

visibility856 timer1 дақиқа

image

Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида юқори тезликда ҳаракатланган Damas ағдарилиб кетди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисаси жорий йилнинг 20 ноябрь куни соат 11:15 лар атрофида Пайариқ тумани “Алиобод” МФЙ ҳудудидан ўтувчи йўлда содир бўлган. Дамас русумли автомобиль ҳайдовчиси аҳоли яшаш жойида белгиланган тезлик меъёрига амал қилмасдан ҳаракатланган. Оқибатда руль бошқарувини йўқотган ва пиёдалар ўтиш жойида ўнг томонга ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Билдирилишича, ҳодиса туфайли тан жароҳати олганлар ва вафот этганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Пайариқ тумани ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида вояга етмаган бола бошқарувидаги Lacetti автомобили тут дарахтига урилиши оқибатида 8-синф ўқувчиси ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг