Урганч шаҳрига янги ҳоким тайинланди
Ўзбекистон
−
2089 1 дақиқа
Мурод Рустамович Давлетов Урганч шаҳар ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Хоразм вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Давлетов Мурод Рустамович – халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Урганч шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланган.
Мурод Давлетов тайинловга қадар Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг ҳудудларни ривожлантириш департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.
Live
Барчаси