Андижонда Damas бошқарувни йўқотиб, юк машинасига бориб урилди

3-саҳифа

−

visibility147 timer1 дақиқа

image

Кеча, 24 ноябрь куни Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида Damas ҳайдовчиси оралиқ масофани сақламай, бошқарувни йўқотиб, олдинда кетаётган Зил-131 юк машинасининг орқа қисмига бориб урилди. Оқибатда Damas ҳайдовчиси тан жароҳати олди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса соат 19:05 ларда Олтинкўл туманининг “Оқтепа” МФЙ ҳудудидан ўтувчи Д-105 “Фарғона ҳалқа йўли” автомобиль йўлининг 132-километрида содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи М.Қ. Дамас русумли автомашинасида “Олтинкўл - Балиқчи” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган вақтда оралиқ масофани сақламасдан, бошқарувни йўқотиб, ўзи билан бир йўналишда олдинда кетаётган Зил-131 юк автомашинасининг орқа қисмига бориб урилган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Damas автомашина ҳайдовчиси тан жароҳати олиб туман шифохонасига мурожаат қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 24 ноябрь куни Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида Cobalt йўл четидаги дарахтга урилиши оқибатида унинг ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчи ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг