Андижонда “таблетка” савдогари қўлга тушди (видео)
3-саҳифа
−
625 1 дақиқа
Андижон шаҳрида 9 миллион 560 минг сўм эвазига 112 дона Регапен номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотаётган 1994 йилда туғилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳолат “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор профилактик тадбирининг учинчи босқичи доирасида аниқланган. Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси Тезкор қидирув хизмати ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши тезкор тадбирлар ўтказилган.
Андижон шаҳрида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида 1994 йилда туғилган шахс 112 дона Регапен номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 9 миллион 560 минг сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қайд этилишича, гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши тезкор тадбирлар Андижон вилояти бўйлаб давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятининг Иштихон тумани ва Каттақўрғон шаҳрида, шунингдек, Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний сотган уч киши ушлангани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси