Наманганда аҳолига мўлжалланган газни яширинча сотганлар ушланди

3-саҳифа

−

visibility1118 timer1 дақиқа

image

Наманган вилоятининг Норин ва Чуст туманларида аҳоли эҳтиёжлари учун ажратилган суюлтирилган газни ноқонуний сотиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлари доирасида вилоят ИИБ ходимлари томонидан Норин ва Чуст туманларида тезкор тадбирлар ўтказилган.

Норин туманида яшовчи, 1984 йилда туғилган фуқаронинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган. Текширув давомида у аҳоли учун мўлжалланган суюлтирилган газ ёрдамида газ баллонларини ноқонуний тўлдириб, сотиш билан шуғулланиб келаётгани аниқланган. Хонадонидан 72 дона газ баллони тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Шунингдек, Чуст туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган фуқаро ҳам аҳоли учун ажратилган суюлтирилган газнинг ҳар бир килограммини 5 минг сўмдан сотиб келгани аниқланган. Унинг яшаш хонадонидан 6 дона газ баллони ҳамда 480 килограмм суюлтирилган газ ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Билдирилишича, мазкур икки ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистондаги турли ҳудудларда 7 та ҳолатда суюлтирилган газ солинган 249 та газ баллон тижорий нархда сотиш мақсадида ноқонуний сақланаётгани аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг