Оҳангаронда Cobalt дарахтга урилди. 3 киши ҳалок бўлди (видео)

3-саҳифа

−

visibility2764 timer1 дақиқа

image

Бугун, 24 ноябрь куни Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида Cobalt йўл четидаги дарахтга урилиши оқибатида унинг ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси матбуот котиби Бобур Тўлаганов маълум қилди.

Унинг билдиришича, соат тахминан 18:00 ларда 1993 йилда туғилган ҳайдовчи Р.С. Оҳангарон тумани, “Янгиҳаёт” МФЙ ҳудудидан ўтган А-373 “Тошкент-Олмалиқ” автомобиль йўлида бошқарувидаги Cobalt автомашинасида руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги дарахтга урилган.

Ҳодиса оқибатида автомобиль ҳайдовчиси ва 1994 йилда туғилган 2 нафар йўловчилари олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида Nexia-3 йўл четидаги дарахтга урилиб, бўлиниб кетганди. Ҳодиса оқибатида 3 киши ҳалок бўлган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг