Андижондаги кўп қаватли уйда ёнғин чиқди

3-саҳифа

−

visibility296 timer1 дақиқа

image

Бугун, 24 ноябрь куни Андижон вилоятининг Андижон шаҳридаги 3 қаватли уйда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.  

Маълум қилинишича, соат 12:37 да 112 тизими орқали Андижон вилояти, Андижон шаҳар, “Ишчилар” МФЙ ҳудудида жойлашган 3 қаватли уйнинг том қисмида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари зудлик билан ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин тезкорлик билан ўчирилган.

Ёнғин оқибатида кўп қаватли уйнинг том қисми ёниб зарарланган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари билан уйнинг  630 кв.м майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятининг Янги Наманган туманидаги мебель тайёрлаш цехида ёнғин содир бўлганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг