БААда автобус ва юк машинаси тўқнашиб, 11 киши ҳалок бўлди
Олам
−
948 1 дақиқа
Бирлашган Араб Амирликларининг (БАА) Рас-ал-Хайма амирлигида йўловчи автобуси юк машинаси билан тўқнашиши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Gulf news” хабар берди.
Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисаси бугун, 24 ноябрь куни Ал-Ватан кўчасида содир бўлган. Воқеа ҳақида хабар келиб тушгач, ҳодиса жойига махсус фавқулодда вазиятлар гуруҳлари, тез ёрдам ва Фуқаро муҳофазаси хизмати ходимлари юборилган.
Улар жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш, қутқарув ишларини олиб бориш, ҳодиса жойини хавфсиз ҳолатга келтириш ҳамда транспорт ҳаракатини тартибга солиш билан шуғулланган.
Ҳозирда тўқнашув сабабларини аниқлаш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Вазирлик текширув якунлари бўйича қўшимча маълумот берилишини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра амирлигида 23 та транспорт воситаси иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси