Яна бир вилоятдаги мактабларда ўқиш бошланяпти

Жамият

image

Хоразм вилояти умумтаълим мактабларида эртага, 11 январдан анъанавий тарзда ўқиш бошланади. Бу ҳақда Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси маълум қилди. 

“Хабарингиз бор, мактаб ўқувчилари учун қишки таътил 28 декабрдан бошланиб, 14 календар кун, яъни 2023 йил 10 январигача давом этиши белгиланган эди.  

Гидрометеорология хизмати маркази хабарига кўра, 11-18 январь кунлари вилоятимизда ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетмаслигини инобатга олиб, 2023 йилнинг 11 январь санасидан барча умумий ўрта таълим мактабларида ўқиш жараёни бошланишини маълум қиламиз”, дейилади хабарда. 

Шунингдек, Андижон вилоятидаги таълим муассасаларида ҳам эртага, 11 январдан таълим жараёнлари бошланади. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги Ҳукуматининг тегишли йиғилиш баёнига асосан, умумтаълим ҳамда ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиларининг қишки таътил кунлари об-ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетиши сабабли 2023 йилнинг 17 январигача давом этишини маълум қилганди. 

Шунингдек, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳам олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицей талаба-ўқувчилари учун қишки таътил муддати 2023 йил 18 январгача қадар узайтирилганини маълум қилганди. 

Маълумот учун, эртага, 11 январь куни Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23° совуқ, кундузи 8-13° совуқ бўлади. 


Мақола муаллифи

Теглар

аномал совуқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг