АҚШда аномал совуқ туфайли 91 киши ҳалок бўлди
Олам
−
22 Январь
7817АҚШда ғайритабиий совуқ, қор ёғиши ва кучли шамоллар оқибатида камида 91 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда CBS News хабар берди.
Қайд этилишича, Теннесси штатида 25 киши, Орегонда эса 16 киши ҳалок бўлган, улардан учтаси дарахтнинг машина устига қулаши оқибатида жароҳат олган.
Оғир об-ҳаво шароити туфайли ўлим ҳолатлари Иллинойс, Пенсильвания, Миссисипи, Вашингтон, Кентукки, Висконсин, Нью-Йорк ва Нью-Жерси штатларида ҳам қайд этилган.
13-14 январь кунлари Канададан келаётган совуқ арктик ҳаво туфайли АҚШда ҳаво ҳарорати рекорд даражага тушиб кетган – меъёрдан 11-16 даража паст.
Чикагода ҳаво ҳарорати -34 даражага тушиб, бутун штатдаги мактабларни ёпишга мажбур қилган. Монтана штатида термометр -40 даражага тушиб кетган. Миллий об-ҳаво хизмати минтақада -56 даража совуқ бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.
“CBS News” хабарига кўра, Орегон штатининг Ғарбий соҳилида 45 мингдан ортиқ абонентни электрсиз қолдирган муз бўрони туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Пенсильвания, Калифорния, Нью-Мексико ва Индиана штатларида ҳам электр энергияси билан боғлиқ муаммолар қайд этилган.
Телеканал маълумотларига кўра, 22-28 январь кунлари ҳафтанинг ўрталарида Америка штатларида ҳаво исиши кутилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь