Ҳарорат -45 даражагача совиб кетиши мумкин – Қозоғистонда
Олам
−
19 Февраль
10884Арктика антициклони таъсирида 20–22 февраль кунлари Қозоғистон шимоли, шарқи, жануби-шарқи ва марказида аномал совуқлик кузатилади. Бу ҳақда “Казгидромет” хабар берди.
Аниқланишича, жанубий циклон таъсирида ғарбий, шимоли-ғарбий, жануб ва жануби-шарқда бўрон бўлиши, тоғли ҳудудларда эса кучли қор ёғиши кутилмоқда.
Шунингдек, ҳаво ҳарорати ғарбда кечаси -10/-25, кундузи -5/-15, шимолий ва марказий ҳудудларда кечаси -28/-38, кундузи -15/-23 даража совуқ бўлади. Шарқий ҳудудларда кечаси -32/-45, кундузи -20/-32, мамлакатнинг жануби-шарқида кечаси -15/-25 даража, кундузи эса 0/-13 даража совуқ бўлиши прогноз қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Қозоғистондаги қор кўчкиларида қолиб кетган автомобиль йўловчиларини қутқаришда вертолётлардан фойдаланилгани ва тўрт нафар жабрланувчи музлаб қолгани ҳақида хабар берилганди.
Сарвар Хуррамов
LiveБарчаси