Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга ташрифи якунланди

Local

−

image

Бугун, 6 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрига амалий ташрифини якунлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Қозоғистон пойтахтида давлат раҳбари сунъий интеллект соҳасидаги хавфсизлик масалалари бўйича Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этган.

Халқаро ва минтақавий хавфсизликни таъминлаш, терроризм ва экстремизмга қарши курашиш, рақамли технологияларнинг ривожланиши билан боғлиқ янги хатар ҳамда таҳдидларга биргаликда қарши туриш масалалари кўриб чиқилган.

Тадбир доирасида Ўзбекистон етакчиси Иордания подшоҳи Абдулла II билан учрашув ўтказган. Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон Президентлари, Озарбайжон ва Қирғизистоннинг юқори мартабали вакиллари ҳамда Ақаба жараёни модератори билан ҳам суҳбатлар бўлиб ўтган.

Остона халқаро аэропортида Ўзбекистон Президентини Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев кузатиб қўйган. Давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends